09.03.2020
Бугун ўзбек футболида ўзига хос ном қозонган дарвозабонлардан бири, ҳозирги кунда “Қўқон-1912” жамоасининг дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган Андрей Баклановнинг туғилган куни.
Тажрибали мутахассис 39 ёшни қарши олдилар. Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда кўп сонли мухлисларимиз номидан Андрей Борисовични табриклаймиз. У кишига узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва жамоамиздаги фаолиятларида омад тилаймиз.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Андрей Борисович !