24.04.2020
Бугун “Қўқон-1912” жамоасининг вице-президенти Виталий Николаевич Ни ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда. Виталий Николаевич бугун 60 ёшни қарши олдилар.
Виталий Ни нафақат Қўқон футболи, балки ўзбек футболининг равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олган мутахассис сифатида эътироф этишга арзийдиган инсон. Қўқон фарзанди бўлган Виталий Николаевич , Қаршининг “Насаф” жамоаси қўлга киритган ютуқларга ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олган. Бугунги кунда Виталий Николаевичнинг билими ва тажрибалари “Қўқон-1912” жамоасининг ҳам мувафақиятли одимлашида қўл келмоқда.
Виталий Николаевични бугунги таваллуд айёми билан, жамоамиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат саломатлик, узоқ умр, бахт саодат тилаймиз. Клубимиз ривожланиши йўлида қилаётган ишларида зафарлар тилаймиз !
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!