07.05.2020
Республикамизда коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши бошланди.
Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионининг ҳолатини ўрганиш мақсадида Фарғона вилоят спорт бошқармаси бошлиғи М Дадабоев ҳамда вилоят футбол ассоциациясининг 1-вице президенти Н Отақўзиевлар Қўқонга ташриф буюришди.
Ташриф давомида “Марказий” стадионда бажарилган ва бажарилиш лозим бўлган ишлар клуб раҳбарлари билан муҳокама қилинди. Вилоят спортининг раҳбарлари “Марказий” стадион ҳолатини юқори баҳолашди. Клуб раҳбарлари ҳамда меҳмонлар ўртасида, келгусида Қўқондаги стадион бундан ҳам чиройли бўлиши учун қилиниши лозим бўлган ишлар борасида суҳбат бўлиб ўтди.