02.06.2020
Қўқонлик футболчилар кечадан суперлига ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлардан олдин ва кейин барча спорт анжомлари ва тўплар дизенфекция қилинди.
Кечаги машғулотларда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини тиклашга кўпроқ урғу берилди.
Хабарингиз бор “Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг 4-тур учрашувини , 13-июнь куни , Тошкентда “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.