Ботирали Эргашев: “Совринли ўринлар учун курашишда “Қўқон-1912”га ҳамма нарса етарли”
the_title()

03.06.2020

Барча жамоалар қайтадан рестарт олиши кутилаётган Суперлига баҳсларига тайёргарликни бошламоқда.

Жорий йилда катта мақсадлар сари йўлга чиққан Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам бугундан машғулотларга киришишмоқда. Режага кўра жамоа 1-6 июнь кунлари Қўқон шаҳрида йиғин олиб борадилар. 8 июндан бошлаб машғулотлар Тошкентга кўчирилади. Биз билан суҳбатда бўлган жамоа посбони Ботирали Эргашев ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

“Индивидуал машғулот билан, жамоавий машғулотни фарқи катта. Жамоа билан бирга бажарганиз фойдалироқ ва яхшироқ. Тўғри, дарвоза чизиғи вакилларини якка тартибда машқларни бажариши қийин. Бунда менга яқиндан укам катта ёрдам берди. Киперлар учун алоҳида дастур берилди ва шу асосида машқларни уйда бажардим.

Машғулотларга ва Суперлига ўйинларини ўтказишга рухсат берилганлиги ҳақидаги хабар жуда қувонтирди. Футболни ва яшил майдонни анча соғиндик.
Мавсумни яхши бошлаб олдик ва ғалабаларни қўлга киритдик. Насиб қилса худди шу руҳда давом этишга астойдил ҳаракат қиламиз. Бизга билдирилаётган улкан ишончларни оқлаймиз деган умиддаман. Таркибимиз ажойиб кўриниш олган, легионерлар ва тажрибали маҳаллий футболчилар уйғунлашган. Совринли ўринлар учун курашишимизга ҳамма нарса етарли.

Очиғи, “Бунёдкор” билан ўйинни орзиқиб кутяпман. Қайси жамоанинг имкониятлари юқори? Икки жамоа ҳам бир хил ҳолатда ва имкониятлари тенг. Қалбан биз билан бирга бўлаётган ишқибозларни муваффақиятли натижаларимиз билан хурсанд қилишни истаймиз”,- дейди Ботирали Эргашев.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги учрашувни 13 июнь куни “Бунёдкор”га қарши меҳмонда ўтказади.

Манба : championat.asia

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО