Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди”
the_title()

07.06.2020

Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Уч ойнинг ичида биринчи марта жиддий рақиб билан учрашдик. Шу боис баҳс жуда қизиқарли бўлди. Биринчи бўлимда “Навбаҳор” қарши ҳужумларда бир қатор имкониятлар юзага келди. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, биринчи бўлимда биз ўзимиз хоҳлаган нарсани ололмадик. “Навбаҳор” ҳам “Насаф” билан бўладиган сафардаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун асосан қарши ҳужумларга таяниб тўп сурди. Биз ҳам биринчи таймда қарши ҳужум тактикасини танлагандик ва ўз дарвозамизга яқинроқ ўйнашни мақсад қилгандик. Лекин афсуски рақибимиз ҳам меҳмондаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун орқароққа ўйнашди натижада ўйлаган мақсадимизга эриша олмадик.
Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик ва ғалаба қозондик. Бу ўртоқлик учрашувдаги ғалаба ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Лекин биз мураббийлар камчиликларга умуман олганда, кўп нарсаларга ойдинлик киритишга муваффақ бўлдик. Кимнинг неча дақиқа ўйнай олиши мумкинлигини борасида саволларга ҳам жавоб топдик. Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди.
Учта ўйиндан бери икки нафар ҳужумчи билан ўйнаётгандик. Райевац охирги машғулотда бироз жароҳат олганди. Шунинг учун Бамба иккинчи ҳужумчи вазифасини бажарди. Биз унга биринчи бўлимда юқорироқ ўйнаш лозимлигини таъкидлагандик. Иккинчи бўлимда эса легионеримизга кўпроқ Азим Аҳмедовга қарши ўйнашга ва имконият бўлиши билан ҳужумчиларга ёрдам беришга кўрсатма бергандик. Бу ерда у тезкор ҳужумчимиз Шоҳназар Норбековни тўп билан таъминлаши лозим эди. Бамба иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда яхшироқ ўйнади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО