13.06.2020
Ассалому алайкум.
«Қўқон -1912» клубининг барча ходимлари, мураббийлар ва футболчилар, ҳамда азиз мухлислар! Барчангиздан минг бор узр сурайман. Жамоамиз бугунги ўйинда ютишини ва 3 очкони қўлга киритишимизни жуда ҳам хоҳлагандим. Юртимиздаги ҳолатни тушунган ҳолда раҳбарларимиз ҳамда мухлисларимизнинг кайфиятини кутариш учун ҳам майдонга ғалаба илинжида тушгандик, афсус уддасидан чиқолмадик. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда ўз ютуқларимиз билан барчани кайфиятини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Барча-барчадан яна бир бор узр сураб қоламан!