15.06.2020
“Қўқон-1912” футболчилари Coca Cola суперлигасининг 5 турини ўз майдонларида, Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказади.
“Бунёдкор” билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга дам олишга имкон бермади. “Шунқорлар” кечанинг ўзидаёқ навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишди.
Кечаги машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини тиклашга эътибор қаратилди. Бугун эса Қўқондаги “Марказий” стадионида футболчиларнинг анчагина тер тўкишларига тўғри келди.
Қувонарлиси машғулотларга Музаффар Музаффаров ҳам қўшилди. Жароҳати боис даволанишда бўлган Музаффаров бугунги машғулотларда алоҳида иштирок этди.
«Қўқон-1912» – «Қизилқум» учрашуви 19-июнь куни, Қўқондаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади.
Қуйида бугунги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.