“Қўқон-1912” футболчиси: Чемпионлик учун курашадиган жамоада ўйнашни хоҳлайман
the_title()

20.06.2020

Суперлига 5 тури дастлабки кун ўйинларининг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилган Собит Синдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Барчани катта футбол қайтгани билан табриклайман. Бугунги баҳс оғир ўтди. Ўйин голгача давом этди. Дарвозага йўл топиб олгач бизнинг ўйинимиз ҳам ажойиб чиқди. “Қизилқум” футболчилари эса дарвозаларидан тўп олиб чиққач ўйинни буткул ташлаб қўйишди. Ушбу ҳисобда жисмоний ҳолатдан ҳам кўра руҳий вазият ҳал қилувчи ўрин тутди.

“Қўқон-1912″нинг ажойиб мухлислари бор. Уларнинг йўқлиги бизга сезилмаслигининг иложи йўқ. Стадион атрофидаги баланд биноларда бир нечта мухлисларимизга кўзим тушди. Улар фидойи ишқибозлар.

Жамоа билан иложи борича юқори ўринларни қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Келгусида чемпионлик учун курашадиган жамоада ўйнаш асоссий мақсадим”, – дейди Синдоров.

Манба: sports.uz

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО