ХОЛМУҲАММЕДОВНИНГ ДУБЛИ УЧ ОЧКОЛИ ТОШ БОСДИ
the_title()

01.07.2020

Бир неча дақиқа олдин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда Coca Cola суперлигаси  7-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан олдин одатдагидек стадион тўлиқ дезинфекция қилинди.

Учрашувни футболчиларимиз фаоллик билан бошлашди. Илк дақиқалардан вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужумларни ташкил этишди.

15-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасидан кейин рақиб посбони тўпни катта қийинчилик билан майдон ташқарасига чиқариб юборди. Холмуҳаммедовнинг бурчак зарбаси голга айланишига бир баҳя қолди. Кейинги ҳужумда эса Бердиевнинг аниқ зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Анча хавфли зарба бўлган эди. 27-дақиқада Стандарт вазиятдан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Холмуҳаммедов оширган тўпни Норбеков рақиб дарвозасига тўғирлаб қўймоқчи бўлди. Унинг боши билан дарвозанинг олис бурчаги томон йўналтирган зарбаси кейин рақиб дарвозабони ажойиб сейв намойиш этишди. 42-дақиқада вакилларимиз ижросидаги жарима тўпи хавфли кўриниш олди. Холмуҳаммедовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. 47-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Райевацнинг боши билан берган зарбаси салгина ноаниқ бўлди. 51-дақиқада муборакликлара яхши вазият бўлди. Дурдиевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

53-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 58-дақиқада рақибларимиз қарши ҳужумда икки нафар ҳимоячимизга қарши уч киши бўлиб боришган эди. Рустамов марказий ҳимояда аъло даражада ўйнаб хавфни бартараф этди.

60-дақиқада Бердиевнинг боши билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. Акс ҳолда супергол кўрар эдик. 74-дақиқада Никита Павленконинг зарбаси кучли, бироқ ноаниқ бўлди. 88-дақиқада меҳмонлар Хамидилло Абдухамидовга нисбатан қўполлик ишлатишди. Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. Қолган дақиқаларда муборакликдар дарвозаси олида бир қатор вазиятлар вужулга келиши қарамай, ҳисоб ўзгармади ва жамоамиз кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритди.

 

Coca Cola суперлигаси

7-тур

“Қўқон-1912” – “Машъал” – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: Виктор Серазитдинов, Абдуҳамидулло Расулов, Авазбек Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов.

Назоратчи: Игорь Нехочин.

Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов (53 пен, 88)

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобур Акбаров, 4. Собит Синдаров (14. Авазхон Маматхўжаев – 66), 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқболжон Маликжонов – 66), 9. Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов – 84), 10. Қувондиқ Рўзиев (91. Якуба Бамба -84), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (19. Ҳамидилло Абдуҳамидов – 72), 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Заҳира: 21. Музаффар Абдуллаев, 11. Отабек Ҳайдаров, 13. Сардор Азимов, 17. Музаффар Музаффаров.

“Машъал”: 35. Раҳимжон Давронов, 5. Нажмиддин Нормуродов (6. Сирожиддин Раҳматуллаев – 68), 7. Ифеани Ифеани, 14. Элла кен Арманд (10. Шерзод Темиров – 63), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 22. Сирожиддин Қўзиев (8. Аҳрор Иноятов – 81), 23. Самандар Шукуриллаев, 33. Денис Васильев, 70. Дидар Дурдиев (11. Мўминжон Мелиев – 68), 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов (9. Никита Павленко 63).

Захира: 12. Достонбек Тўхтабоев, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 28. Убайдулло Холиқулов, 77. Иброҳим Нўъмонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО