ЎзПФЛ директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграм каналида маълум қилишича клуб россиялик футболчи олдидаги қарзининг маълум миқдорини тўлаган.
“Нефтчи футбол клуби устидан унинг собиқ легионери Вячеслав Сушкин ФИФАга арз қилгач, Фарғона клуби учун кетма-кет уч трансфер ойнаси ёпиб қўйилганди. Биздаги маълумотга кўра, “Нефтчи” қарздорликнинг 45 фоизини ёпишга эришди. Тез орада Сушкин билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш устида ишланяпти”.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, жамоа Про лиганинг дастлабки икки турида юз фоизлик натижа қайд этган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринда кетмоқда.