Моуринью яна ҳакамликдан норози

10.07.2020

“Тоттенхэм” устози Жозе Моуринью “Борнмут”га қарши баҳсда Ҳарри Кейн жарима майдони ичида йиқитилганда ҳакам пенальти белгиламаганидан норозилигини билдирди.

“Ҳакамлик борасида гапиришим керакмаслигини ҳамма билади. Майдонда жуда яхши ҳаракат қилмаган бўлишимиз мумкин, аммо бу ғалаба қозониш учун етарли эди. “Шеффилд” билан бўлган ўйиндаги каби ўша ҳакам VAR’да ўтириб яна пеналти бермади. Бу — Майкл Оливер. Ҳамма билади, ўшанда пенальти бор эди. Бу фақат менинг фикрим эмас. Мен Кейн ҳар доим пенальтидан гол уради демоқчи эмасман, аммо унинг самарадорлик коэффициенти жуда юқори. Биз рақибни 5-дақиқадаёқ 1:0 ҳисобида мағлуб этаётган бўлишимиз мумкин эди. Ўшанда ўйин бошқача кечган бўларди”, — дейди Моуринью.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО