Рўзиқул Бердиев:”Ўйин тенг курашлар остида ўтди”
the_title()

14.07.2020

Coca Cola Суперлигаси 9-тури доирасидаги “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

-Ўйламанки, бугун ҳар икки жамоа ҳам ўз савиясига яраша ўйин намойиш этишди. Икки жамоа ҳам яхши ўйнади. Икки марта ҳисобда олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқариш аламли бўлди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Учрашув охирида мезбонлар ҳам ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Бу йил Қўқонда жуда яхши жамоа шаклланган. Ўйинларини кузатганимизда шунга амин бўлдикки жамоа жанговор руҳда ўйин кўрсатмоқда.
Айтишимиз керакки, ҳар икки голда ҳам дарвозабонларимиз хато қилишди.Биз бундай хатоларни кутмаган эдик.
Бугун бошланғич таркибда учта ўзгариш қилишимизнинг асосий сабаби айрим футболчиларимизнинг жароҳати бор эди. Қолаверса, ёшларга имкон беришга ҳаракат қилпямиз. Алиқулов бироз бетоб эди. Раҳматуллаевни ўрнига эса Акмал Мозговойни туширдик, Акмал бугун ёмон ўйнамади ва учинчи ўзгариш Бобур Абдухолиқов билан боғлиқ. Бобур барча ўйинларда майдонга тушиб келмоқда ва унда чарчоқ аломатлари сезилмоқда.
Машғулотларни салқин пайтда ўтказиш мумкин. Лекин расмий ўйинларда бундай қилиб бўлмайди. Ёз ойида ўйнаш осон эмас. Иссиқда ўйнаш футболни темпини пасайтиради. Аммо бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман. Ҳозир вазият шунақа. Қолаверса ўйинлар мухлисларсиз ҳам бўлмоқда. Аммо ўйинларнинг телевизор орқали жонли намойиш этилаётгани ҳам мухлисларга манзур бўлмоқда. Бугунги жанговар ўйиндан мухлислар завқ олишмоқда, деб ўйлайман.
Ёшларга кўпроқ имконият бериш керак, деб ҳисоблайман. Бу уларнинг ўзига бўлган ишончини ортиради.
Марказлашган баҳслар ҳақида шуни айтишим лозимки, вазият оғирлашса, ўйинларни тўхтатиб туриш керак. Лекин ўйинлар қандай регламентда бўлса шу ҳолатда давом эттириш тарафдориман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО