20.07.2020
“Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги тур учрашувига тайёргарликни давом эттирмоқда. Барча футболчилар жамоа қароргоҳида яшашни давом эттиришмоқда. Жамоада ҳамма соғ-саломат, фақат аввал хабар берганимиздек уч нафар футболчимиз, Отабек Ҳайдаров,Иван Йосович ҳамда Филип Райевацларда кичик жароҳатлар бор.
Кўплаб мухлисларимиздан “Пахтакор”га қарши ўйин қолдирилдими деган саволлар бизга келиб тушмоқда. Бу борада ҳали ҳеч қандай расмий маълумот йўқ. Бугун ПФЛ жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида онлайн йиғилиш ўтказиб, мураббийларнинг фикрларини тинглаб кўрди. Энди 10 тур ўйинларининг давом эттирилиш борасида якуний қарорни ПФЛ қабул қилади ва буни ўзининг расмий саҳифаларида эълон қилади. Азиз мухлисларимиздан эса бироз сабр қилишни сўраймиз.
Қуйида жамоамиз аъзоларининг ўтган кунлардаги машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.