29.07.2020
Хабарингиз бор Ўзбекистонда футбол бўйича барча чемпионатлар 15-августга қадар тўхтатилди. Бу танаффусдан фойдаланиб Вадим Абрамов мураббийлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ – 2022 ва ОЧ – 2023 саралаш босқичи баҳсларига тайёргарлик доирасида 30 июль – 10 август кунлари Тошкентда ўқув – машғулот йиғинини ўтказадиган бўлди.
Қувонарлиси мазкур йиғинга “Қўқон-1912” жамоаси сардори, суперлига тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда бораётган Мурод Холмуҳаммедов ҳам чақирилган.
Миллий терма жамоамизнинг барча футболчиларига йиғин давомида куч-қувват ҳамда саломатлик тилаймиз !