ЯНА БИР МАҒЛУБИЯТ
the_title()

18.08.2020

Ниҳоят маълум муддатдаги танаффусдан кейин Coca Cola Суперлигасига яна бир бор рестарт берилди. Марказлашган ҳолда ўтказилишга қарор қилинган биринчи давранинг қолган учрашувлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказилади. Бугун “Қўқон-1912” жамоаси 10-тур доирасида мамлакатнинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор”га қарши майдонга тушди. “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган баҳс юртимизда жорий қилинган карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда мухлисларсиз ўтказилди. Бугун ўйинда жамоамиз сафида жиддий йўқотиш бор эди. Жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда етакчи футболчимиз Қувондиқ Рўзиевлар даволанишдан сўнг жисмоний ҳолатларини тиклаб улгумаганлари учун таркибга киритилмади. Шунингдек, Музаффар Музаффаров “Қизилқум”га қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида жароҳатини янгилаб олган.

Таркибимизда яна бир жиддий йўқотиш – ярим ҳимоячимиз Иқбол Маликжонов учрашувдан олдин ўзини бироз яхши ҳис қилмагани учун бугунги ўйин қайдномасига киритилмади.

Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. 7-дақиқада Норбековнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 13-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Суҳроб Бердиевнинг узатмаси самарасиз бўлди. 18-даққиқада вакилларимиз ҳисобни очишлари мумкин эди. Норбеков қулай имкониятдан фойдалана олмади. 25-дақиқада жарима зарбаси ижро этилгач, Кримец оширган тўпни Сергеев жуда яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Голдан кейин ҳужумга зўр берган футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. 36-дақиқада Норбеков қулай имкониятни қўлдан бой берди. 38 -дақиқада вакилларимиз исобни тенглаштиришга яқинлашганди. Яна бир бор Норбеков қулай имкониятни қўлдан чиқарди. 43-дақиқада вакилларимиз ҳимояда хатога йўл қўйишди. Жарима майдони ичида тўпни эгаллаган Игорь бир ҳимоячидан ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини ерлатиб аниқ нишонга олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

photo_2020-08-18_19-59-49

Иккинчи бўлимни “Пахтакор” футболчилари фаол тарзда бошлашганди. Аммо 48-дақиқада вакилларимизда яхши имконият вужудга келди. 51-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги комбинация якунига етмай қолди. 59-дақиқа Бамбанинг тепган тўпидан кейин Суюнов тўпни ушлаб олди. 65-дақиқада тиниб-тинчимас Норбековнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 67-дақиқада ҳисоб йириклашди. Тезкор қарши ҳужумда Машарипов билан чиройли ҳужум ташкил қилган Аброр Исмоиловга узтд. Захирадан майдонга тушган футболчи эса яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллади. 78-дақиқада Авазхон Маматхўжаев рақиб зарбасини майдон ташқарисига чиқиб кетишини таъминлади. Зарба яқин масофадан ва аниқ эди. 81-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни қисқартиришди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ижросидаги комбнациясидан кейин Абдуҳамидов рақиб посбонини ожиз қолдирди. Қолган дақиқаларда вакилларимиз томонидан ташкил этилган ҳужумлар самара келтирмади. Шу тариқа, жамоамиз номдор рақибга қарши ўйинда мағлубиятга учради.

 

Coca Cola Суперлига

10-тур

“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:3 (0:2)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Ҳусан Музаффаров.

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.

Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов (81). -Игорь Сергеев (25, 43), Аброр Исмоилов (67).

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 73), 9. Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов – 72), 13. Сардор Азимов (37. Муҳсин Норматов – 80), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (99. Бек Абдуллаев – 80), 91. Якуба Бамба.

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 96. Ислом Абдуллаев, 39. Сардор Етовқўзиев.

“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (77. Ерен Дердийок – 75), 15. Егор Кримец (5. Анзур Исмоилов  – 62), 17. Достон Ҳамдамов, 20. Одил Ҳамробеков (7. Садриддин Абдуллаев – 71), 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброр Исмоилов – 62), 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев 23. Шерзод Аъзамов – 62).

Захира: 35. Санжар Қувватов, 4. Акрам Комилов, 8. Асад Собиржонов, 99. Жавоҳир Сидиқов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО