Бахтиёр Ашурматов: “Шогирдларим ёмон ўйин кўрсатишмади”
the_title()

18.08.2020

Coca Cola Суперлига 10-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. 

– Гапнинг очиғи, ҳозирги вазиятимиздан келиб чиқадиган бўлсам ёмон ўйин намойиш этмадик, деб ўйлайман. Бугунги баҳсда “Пахтакор” тажриба бобида устун эканлигини яққол намойиш этди. Шундай бўлса-да, шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Улар бугун ёмон ўйнашмади. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Агар шундай давом этсак кейинги ўйинларда яхши натижага эришамиз. Бугунги баҳсда вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди.Буни устида машғулотларда яна ишлаймиз. “Пахтакор” класс бобида кучли эди.
Бугун биринчи бўлиб рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужум ташкил этдик. Азимов ва Норбековлар яхши вазиятга эга бўлишди. Гол бўлган вазиятгача рақиб бизнинг дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олмади. Стандарт вазиятдан киритилган гол рақибларимиз ғалабасида муҳим роль ўйнади. Яна шуни айтишим жоизки, биз бугун икки ҳужумчи билан майдонга тушдик. Аксарият жамоалар “Пахаткор”га қарши битта ҳужумчи билан ўйнашади ёки чуқур ҳимояга ётиб олишади. “Пахтакор” билан ҳимоявий ўйнаб бўлмаслигини билган ҳолда илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин кўрсатишга қарор қилгандик ва шунга ҳаракат қилдик.
Бугунги мағлубиятда етакчиларнинг йўқлигини баҳона қилиш ҳам ноўриндир. Етакчиларимиз “Локомотив” билан эмас, қолган ўйинларда майдонга тушишлари мумкин. Уларнинг соғлиқлари билан таваккал қила олмадик. Бугун таркибимизда жиддий йўқотишларга дуч келдик. Шунинг учун ёш футболчиларни қайдномага киритгандик. Кам ўйнаган футболчиларимизга имконият бўлди. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Жамоамизда 20 нафар футболчи бор. Мағлубиятга сабаб етакчиларнинг йўғлиги эмас, балки “Пахтакор”нинг класси сабаб бўлди. Бугун бизга ёрдам бера олмаган футболчилар сафга қайтгач, таркибимиз кучайишига ишонаман. Мурод Холмуҳаммедовнинг қандай ўринга эга эканлигини яхши биласиз. Етакчиларимиз қайтишгач, ўйинимиз янада кучайишига ишонаман.
Норбековнинг камчилиги вазиятлардан фойдалана олмаётганидир. Агар у бу камчиликларни бартараф этса, терма жамоадан ҳам таклиф олиши мумкин. Норбеков ўзининг устида кўпроқ ишлаши керак. Тўғри қарор қабул қилишни ўрганса мақсадга мувофиқ бўларди. Умид қиламанки, унга берилаётган имкониятларимиз унинг ўзига бўлган ишончларни ошишишига сабаб бўлади. Шоҳназар бунга қодир. “Пахтакор”ни бугунги ҳақли ғалаба билан табриклайман.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО