20.08.2020
“Бунёдкор” академиясига қарашли стадионда U-21 биринчилигининг 11-тур доирасидаги “Локомотив” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйинни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 5-дақиқада Сардор Етовқўзиевнинг кучли зарбаси салгина ноаниқ бўлди. 22-дақиқада Муҳсин Норматов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Унинг зарбасига ҳам аниқлик етишмади. 26-дақиқада Маъмуржоновнинг узатмаси зарбага айланиб кетди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 30-дақиқада вакилларимиз жуда қулай имконияни қўлдан бой беришди. Муҳаммаддиёр Иномжонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан эди. Унинг зарбаси шундоққина дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 36-дақиқада Иброҳим Мухторов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Кетма-кет ҳужумларимиз самара келтирмагач, рақибларимиз кам сонли ҳужумлардан бирини гол билан якунлашди. Аниқроғи, танаффусга чиқиб кетиш олдидан Нурмуҳаммад Тошпўлатов дарвозамизни ишғол этиб, ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимни ҳам вакилларимиз фаол тарзда бошлашган эди. Аммо 52-дақиқада рақибларимиз иккинчи голни киритишди. Эргашев чиройли комбинацияни аниқ зарба билан якунлади. 55-дақиқада Исломбек Абдуллаев жамоамизни муққарар голдан асраб қолди. 64-дақиқада футболчиларимизда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун яхши имконият юзага келганди. Маъмуржоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб сўнг дарвозабоннинг қўлига бориб тушди. 70-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозасига йўл топишганди. Ҳакам офсайд қайд этди.
Қолган дақиқаларда вакилларимиз кўплаб имкониятларга эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Шу тариқа, ёшларимиз ташабусга эга бўлган баҳсда мағлубиятга учрашди.
U-21 биринчилиги
11-тур
«Локомотив» – «Қўқон-1912» – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: А. Худойберганов, Р. Тагаев, А. Кончикова, К. Борисова.
Назоратчи: Д. Роман.
Комиссар: А. Тиллаев.
Голлар: Нурмуҳаммад Тошпўлатов (45), Жўрабек Эргашев (52)
“Локомотив”: 12. Шохрух Исақов, 2. Бобур Асқаров, 15. Отабек Жўраев, 29. Отабек Туропов, 40. Тоҳир Рафаэлов, 44. Абдумуталиб Ражаббоев, 56. Анвар Алижонов, 57. Жўрабек Эргашев, 59. Жамшид Саидвоққосов, 71. Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 78. Азамат Абдухалилов.
Захира: 84. Хожиакбар Жўраев, 16. Бобур Собиров, 21. Илҳом Назаров, 50. Асилбек Умирзоқов, 51. Рустамхон Азимов, 72. Мехрож Абдусаметов, 81. Улуғбек Суннатов, 85. Сардор Асатуллаев.
“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29. Рамзбек Исҳақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев,
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 28. Элнур Турғунов, 34. Бекзод Каримов, 40. Жамшид Қобилов.