10.09.2020
Бир неча дақиқа олдин Бухородаги “Ёшлик” стадионида U-21 биринчилигининг 14-тур доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин вакилларимизнинг хужумлари билан бошланди. Илк дақиқалардан ҳужумга зўр берган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятдларни юзага келтиришди. Хусусан, 24-дақиқада Муҳсин Норматов деярли бирга – бир вазиятга чиқиб борган эди. Дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб келди. Ордан уч дақиқа ўтиб, қарши ҳужумда Шаҳзод Бешимов яхши имкониятга эга бўлди. У тўпни дарвозабонимизнинг устидан ошириб ташлади. Зарба ноаниқ чиқди. 34-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Аббосбек Жумақулов дарвозамиз томон кутилмаганда зарба йўллади. Унинг зарбаси дарвозамизнинг пастки бурчагига аниқ бориб тушди. Биринчи бўлим охирида ҳужумга зўр берган вакилларимиз бир неча бор ҳисобни тенглаштиришга яқинлашишди. Бироқ ушбу вазиятлардан самарали фойдалана олмадик. Жамоалар шу ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол бошлаганларига қарамай, майдон эгалари иккинчи голни киритишди. Учрашувнинг 55-дақиқасида мезбонлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу сафар ҳам зарбани Аббосбек Жумақулов амалга оширди. Жумақуловнинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди. 59-дақиқада Иброҳим Мухторовнинг узатмасидан сўнг Шаҳзод Маъмуржонов боши билан дарвоза томон зарба йўллади. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади. 67-дақиқада Абдулла Юнусовнинг зарбаси аниқ ва кучли чиққан эди. Мезбонлар посбони қийинчилик билан зарбани қайтарди. Ўйиннинг 75-дақиқасида Рамзбек Исақов узоқ масофдан аниқ зарба йўллаб дарвозабонни доғда қолдирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, бухороликлар учинчи голни киритишди. Қарши ҳужумда мезбон футболчиси дарвозабонимиз билан бирга – бир вазиятга чиқиб, дарвозабонимизни алдаб ўтди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Жумақулов бўш қолган дарвозамизни ишғол қилди.
Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада ҳисобни ўзгартириш учун кўплаб имкониятлар юзага келганига қарамай, учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
U-21 биринчилиги
14-тур
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 3:1 (1:0)
Ҳакамлар: Достон Турсунов, Акмал Ғиёсов, Хабиб Қодиров, Илья Ильин.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Саид Шоҳруҳ.
Гол: Аббосбек Жумақулов (34, 55, 77). – Рамзбек Исақов (75).
Бухоро U- 21: 25. Шоҳжаҳон Насимов (С), 13. Феруз Мўинов, 18. Ойбек Бобоев, 21. Аббосбек Жумақулов, 24. Нуржаҳон Музаффаров, 29. Шаҳзод Бешимов, 37. Сардорбек Иззатов, 54. Охунжон Сайфиддинов, 70. Жобирбек Наврўзов, 99. Муҳаммад Ғиёсов.
Захира: 80 Амон Бакаев, 2. Бобиржон Султонов, 6. Раҳимжон Обидов, 14. Муҳаммад Сиддиқ Тимуров, 22. Маҳмуд Ходжиев, 57. Асадбек Олимов, 64 Артур Умуров, 68 Муҳаммад-Сафо Фозилов.
“Қўқон-1912” U-21: 96. Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 19. Ҳамидилло Абдуҳамидов, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 41. Абдулла Юнусов, 73. Абдувосид Абдурашидов.
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 28. Элнур Турғунов, 29. Рамзбек Исҳақов, 61. Отабек Қодиров.