COCA COLA СУПЕРЛИГА. 18-ТУР УЧРАШУВЛАРИ САНАЛАРИ МАЪЛУМ

15.09.2020

ЎзПФЛ Coca Cola Суперлига клубларининг сентябрь ойи учун тақвимини эълон қилганди. Айни вақтда учрашувлар белгиланган Регламент асосида ўтказиб келиняпти.

Октябрь ойида миллий терма икки ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Иккинчи учрашув катта эҳтимол билан сафарда ўтади. Пандемия шароитида авиарейслар билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ миллий терма футболчиларининг аниқ қайтиш саналаридан келиб чиқиб, қолган учрашувлар саналарини шакллантиради.

Унга қадар эса қуйида 18-тур ҳақида маълумот олиш мумкин. Бунда “Пахтакор” иштирокидаги учрашув таҳминий санага тайин қилинди. Клуб Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритса, Тошкент дербиси бошқа санага қолдирилади. Маълумот учун, “Пахтакор”нинг “Сўғдиёна”га қарши 17-турдан жой олган учрашуви ҳам Чемпионлар лигасидаги натижасига боғлиқ бўлиб турибди.

Шундан келиб чиқиб, Жиззах клубининг “Локомотив”га қарши учрашуви 3 октябрь санасига қўйилди. Эҳтимолда клуб аввалроқ “Пахтакор”га қарши учрашув ўтказиши ҳам мумкин. Барчаси Тошкент клубининг халқаро майдондаги натижаси билан чамбарчас боғлиқ.

18-тур

1 октябрь, пайшанба

МЕТАЛЛУРГ — АНДИЖОН

СУРХОН — АГМК

2 октябрь, жума

БУХОРО — НАВБАҲОР

ҚИЗИЛҚУМ — ҚЎҚОН-1912

3 октябрь, шанба

НАСАФ — МАШЪАЛ

СЎҒДИЁНА — ЛОКОМОТИВ

4 октябрь, якшанба 

БУНЁДКОР — ПАХТАКОР

5 октябрдан ФИФА кунлари старт олади ва у 13 октябрга қадар давом этади. Юқорида таъкидланганидек, ЎФА Терма жамоалар бўлими сафардан қайтиш режасига аниқлик киритса, октябрь ойининг кейинги тақвими шакллантирилади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО