21.09.2020
Coca Cola суперлигаси 16-тур доирасидаги “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси катта мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.
– “Сўғдиёна” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, мана иккинчи ўйиндирки, ўхшаш ҳолат содир бўлмоқда. Биринчи гол ўтказиб юборгач, руҳий тушкунлик болаларда яққол сезилмоқда. Бу ҳолат “Бухоро” билан бўлган баҳсдан кейин пайдо бўлди. Футболчиларга ўйин охиригача курашиш лозимлигини ҳам тушунтиряпмиз. Бугун иккинчи таймнинг бошидаги қизил карточка ҳам ўз таъсири ўтказди.
Бош мурабийимиз айрим сабабларга кўра, ўйинда қатнаша олмади. Шундай бўлса-да, Бахтиёр Аъзамович билан телефон орқали гаплашдик. Мураббийлар штаби таркиб ва ўзгаришларни келишиб олгандик. Аммо режаларимиз иш бермади. Иккинчи давра давом этмоқда. Йигитларга тушунтиряпмиз. Юқори ўринларни эгаллашни ўйласак, яхши натижаларни қайд этишимиз лозим.Футболчиларни бундай ҳолатдан олиб чиқиш ҳақида ўйлаяпмиз. Бугун ўн киши бўлиб қолган бўлсак ҳам ёмон ўйнамадик, ҳимояга ётиб олмадик. Лекин футболда натижага қаралади. Йигитларга раҳмат айтган ҳолда “Бунёдкор”га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.
– Агар эътибор берган бўлсангиз, “Бухоро” билан бўлган баҳсда иккинчи гол, “Металлург”га қарши ўйинда биринчи гол ва бугунги голларда ҳам ҳимояда хатога йўл қўйилди. Биринчи даврада яхши ўйнагандик. Фақат ҳимоячиларни айблаш ноўрин. Мағлубиятда барча айбдор. Биз мураббийлар ҳам. Хатолар устида ишлаймиз.
– Бош мураббиймизнинг қачон тузалишини билмаймиз. Жамоамиз. шифокори бу саволга жавоб беради.
– Элементлар хатолар футболчилар маҳорати билан боғлиқ деб ўйлайман. Элементлар хатога майдонни айблаб бўлмайди. Ютишни истаган жамоа тўғри пас беришни билиши, олдинга пас беришни ўрганиши лозим. Маҳорат йиллар давомида келади. Ишлаш керак. Ўйнамаган хато қилмайди. Ҳамма инсон хато қилади. Футболчилар ҳам бундан мустасно эмас.