25.10.2020
Coca Cola Суперлигаси 21-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912”- АГМК баҳси эртага Қўқонда бўлиб ўтади. Эртанги баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 13 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг учтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Тўққизта учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 24-16 рақибимиз фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 11 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 26 очко мавжуд.
Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
23.11.2019 Қўқон-1912 – АГМК – 1:3
03.10. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
18. 07. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 3:0
25.11.2017 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
22.11. 2016 Қўқон -1912 – АГМК – 2:1
Факт: Қўқонда ўтказилган учрашувларда бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.
Бошланиш вақтлари
Қўқон-1912″ – АГМК учрашуви, эртага Қўқондаги “Маразий” стадионида соат 15:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 21-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Қўқон шаҳридаги 2-БЎСМга қарашли стадионда соат 15:00да бошланди.