Бахтиёр Ашурматов: “Ўйиндан олдин бугунги ўйин “йил жанги” бўлишини айтиб ўтгандим”
the_title()

26.10.2020

Coca Cola суперлигаси 21-туридан ўрин олган, “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

-Бугунги ўйин бу йилги мавсумдаги энг омадли ва энг жанговор ўйинлардан бири бўлди. Футболчиларимиз жуда катта хажмдаги ишни бажаришди. Бундай ўйин учун йигитларимиз билан фахрланмасликни иложиси йўқ. Афсуски бугунги хурсандчлигимизни Норбеков ҳамда Бердиевларнинг жароҳат олганликлари бироз бузиб турибди. Норбеков операция қилинадиган бўляпти. Суҳроб Бердиевни ҳолати бўйича эса тиббий текширувлар якунига етгандан сўнг шифокорлар бир хулосага келишади. Энг биринчи ўринда Оллоҳдан ҳар икки футболчимизга шифо сўрайман. Улар тезроқ соғайиб сафимизга қайтишини тилайман. Бугун соғликларини таваккал қилиб, ўзларини аямасдан, борларини бериб ўйнашгани учун футболчиларимга катта миннатдорчилик билдираман. АГМК бугунги кунда таркиб жиҳатидан ҳам, молиявий томонидан ҳам, мураббийлар штабининг малакаси томонидан ҳам Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб турибди. Шу сабабли йигитларга ўйиндан олдин бугунги ўйин “йил жанги” бўлишини айтиб ўтгандим . Бу ўйинга биз мавсумнинг энг муҳим ўйинига чиққандек, финал ўйинига чиққандек тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимиз мураббийлар штабининг талабини тўғри тушунишди ва биз бугун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.
Бу йилги натижаларимизда раҳбарларимизни, мухлисларимизни , клубимиз тизимида ишлаётган барча ходимларни катта ҳиссалари бор. Фурсатдан фойдаланиб бутун жамоага ўзимни миннатдорчилигимни изҳор қиламан.Бугунги ғалаба бизда мавсум якунланишига 5 тур қолганда, совринли ўринлар учун курашиш имкониятимизни сақлаб турибди. Бу албатта қувонарли ҳолат. Олдинда бизни “Насаф”га қарши ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки йигитларимиз Қаршида ҳам ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишади.
Бугунги ғалабадаги асосий омил бу футболчиларимизнинг майдонда бир оила бўлиб , борларини бериб ўйнаганлари бўлди деб ўйлайман. Ўйиндан олдин бизда асосий таркибга кимни тушуриш муаммоси бор эди. Авазхон Маматхўжаев охирги икки ўйинда ўнг қанотда жуда яхши ўйин намойиш қилган эди. Ҳамма билади бизда ўнг қанотда Мурод Холмуҳаммедов ўйнар эди. Биз Маматхўжаевга таркибда жой бериш учун Холмуҳаммедовни таянч ярим ҳимоясига ўтказдик. Барчангиз кўрдингиз Муроджон бугун жуда фойдали ўйин кўрсатди. Холмуҳаммедов жамоамизни майдонда ҳам , майдон ташқарисида ҳам ҳақиқий етакчиси ҳисобланади. Шунингдек Музаффар Музаффаров, Якуба Бамба каби футболчиларимиз заҳирада қолишди. Таркибимизда бундай рақобатни борлиги бизни албатта хурсанд қилади. Ҳозир ҳамма футболчиларимиз юқори спорт формасидалар. Таркибга кирмай қолган футболчиларимиздан узр сўрайман, улар ҳам албатта асосий таркибга киришга лойиқ футболчилар.
Тақвимнинг зичлиги қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бундай пайтда футболчиларнинг характерлари , йигитларнинг ўзларига бўлган ишончлари жуда муҳим. Иккинчи томони бизга мана шундай тиғиз тақвим маъқул келмоқда. Марказлашган ўйинларда ҳам жамоамиз яхши натижаларни қайд этишган эди. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади.
Биз ўйиндан олдин майдоннинг қайси томонида жарима тўплари тепиш имкони бўлса, ким тепишини футболчиларга айтамиз. Шунинг учун жарима зарбаларини Муҳаммаданас Хасанов, Суҳроб Бердиев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ижро этишди. Пенальти тепиш масаласида эса барчага маълум Мурод Холмуҳаммедовга рақобат қиладиган футболчи нафақат Ўзбекистонда , балки бутун дунёда ҳам жуда кам.
АГМК жамоаси ҳам бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Айниқса мени хурсанд қилган нарса , футболчилар майдонда фейр-плейга амал қилиб , футболчиларимиз майдонда жароҳат олишганда тўпни майдондан чиқариб юборишди. Биз тўпни майдонда чиқариб юборган вазиятда эса тўпни яна ўзимизга қайтариб беришди. Ўйиндан кейин Санжар Турсуновга олийжаноблиги учун алоҳида раҳмат айтдим. АГМКга кейинга ўйинларда омад тилайман

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО