ЁШЛАРИМИЗ ҚАРШИДА ДУРАНГ ЎЙНАШДИ

30.10.2020

Бундан бир неча дақиқа олдин Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол мактабига қаршали стадионда , U 21 биринчилиги 22-тур доирасидаги “Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. Аммо дастлабки хавфли вазият дарвозамиз олдида юзага келди. 15-дақиқада мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишгач, тўп дарвозамиз устунига тегиб қайтди. Исломбек Абдуллаев чаққон ҳаракат қилиб, тўпга эгалик қилди.
Орадан беш дақиқа ўтиб, Муҳриддин Зоиров дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган эди. Ислом Абдуллаев унга имкон қолдирмади
25-дақиқа Маъмуржоновнинг зарбасини Машҳуржон аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди
40-дақиқа Сардор Етвоқўзиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Ҳисобни очиш учун жуда яхши вазият бўлган эди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди
Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. 55-дақиқада Вакилларимизнинг ҳужуми мезбон мухлисларни ҳаяжонга солди. Бек Абдуллаев ҳамда Норматовлар иштирокидаги хужум гол билан якунланишига бир баҳя қолди. 62-дақиқада Бек Абдуллеав навбатдаги хужумдаги ҳаракатлари мезбон мухлисларнинг ҳам олқишларига сазовор бўлди. Абдуллаев-Маъмуржонов-Норматов комбинацияси чиройли чиққан эди. 79-дақиқада вакилларимиз ҳисобни очишга яқин келишганди. Бек Абдуллаевнинг зарбасидан сўнг тўп мезбонлар дарвозасининг тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 82-дақиқада даврозамизга пенальти белгиланди. 83-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Пенальтини Шоҳмалик Комилов пенальтини аниқ амалга оширди. 87-дақиқада вакилларимиз мувозанатни тиклашди. Муҳсинжон Норматов рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни тенглаштирди. Айтиш жоизки, бугун ёшларимиз ўзларининг энг яхши ўйинлардан бирини намойиш этишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар иккинчи тўпни киритишлари мумкин эди. Дарвозабонимиз хатога йўл қўйган эди. Насаф вакили бўш қолган дарвоза тўсинини нишонга олди. Қайтган тўпга эгалик қилган бошқа бир футболчи эса умуман бўш дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Сўнгги дақиқаларда “Насаф” ўйинчиси Наврўз Саидовга иккинчи сариқ ва қизил карточка кўрсатилди. Шу тариқа, ёшларимиз Қаршида дуранг ўйнашди.

U 21 биринчилиги
22-тур
“Насаф” – “Қўқон-1912”- 1:1 (0:0)
Гол: Шоҳмалик Комилов (83, пен). – Муҳсинжон Норматов (87).
“Насаф”: 21 . Мaшҳуржон Муҳаммaджонов, 25. Муҳриддин Зоиров, 37. Жaвоҳир Шокиров, 41. Миржaлол Қосимов, 44. Нaврузжон Сaидов, 50. Шоҳмaлик Комилов, 60. Исломбек Бaрaтов
61. Жaфaр Кaримов, 67. Aлпомиш Миров, 70. Aбубaкризо Турдaлиев, 71. Жaсур Жумaев.
Зaхирa: 75. Шaхзод Суюнов, 36. Жaмшид Aбдуллaев, 40. Жaвоҳир Ҳaсaнов, 43. Олимжон Пирмaтов, 46. Aзизбек Хaфизов, 48. Дилшод Бердиев, 49. Шaҳзод Хушвaқтов, 69. Нaврўз Сaфaров.
“Қўқон-1912”: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 5. Жасур Ёқубов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 29.Рамзбек Исҳақов, 34. Бекзод Каримов, 37. Муҳсинжон Норматов, 39. Сардор Етовқўзиев, 42. Рустем Асанов, 73. Абдувосид Абдурашидов, 99. Бек Абдуллаев.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 24. Абдуллоҳ Миркомилов , 41. Абдулла Юнусов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО