11.01.2021
“Қўқон-1912” жамоасининг ёш , иқтидорли ҳимоячиси, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Жасур Ёқубов келаётган янги футбол мавсумини Термизнинг “Сурхон” жамоасида ўтказадиган бўлди.
Жамоамиз раҳбарияти ҳамда мураббийлар штаби ёш футболчининг ўйин амалиётига эга бўлишини ҳисобга олиб , Жасур Ёқубовни “Сурхон” жамоасига ижара асосида беришга қарор қилишди. Жасур Ёқубов марказий ҳимояда ишончли тўп сурадиган, келажаги порлоқ футболчиларимиздан ҳисобланади. Жасурбекка янги жамосида омад тилаймиз !