14.02.2021
“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкентдаги машғулотлари давом этмоқда. “Шунқорлар” кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Бугун жамоанинг Тошкентдаги қароргоҳига Кот-д’Ивуарлик Якуба Бамба етиб келди. Абиджан-Истанбул-Тошкент йўналишида узоқ парвозни амалга оширган футболчи эртадан кейин машғулотларга қўшилади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари эртага навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушишади. ЖАР стадионида бўлиб ўтадиган ўйинда футболчиларимиз Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон-U22 терма жамоасига қарши тўп суришади. Бу ўйин соат 16-00да бошланиши режалаштирилган.