26.02.2021
Бугун “Қўқон-1912” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши лозим бўлган ўртоқлик ўйини ҳар икки томоннинг келишувига асосан бекор қилинди.
Бунга сабаб ёмон об-ҳаво туфайли футбол майдонларининг яроқсиз ҳолга келиб қолгани бўлди. Сифатсиз майдонда футбол ўйини ўтказиш футболчиларнинг жарохат олиш эҳтимолини кучайтиради. Ҳар икки жамоа мураббийлари янги мавсум олдидан футболчилар жароҳат орттириб олмасликларини ўйлаб шундай қарорга келишди.
“Қўқон-1912” жамоаси бугун Тошкент шаҳрида ўз машғулотларини давом эттиради.