ФАРҒОНА ФУТБОЛИ ЮКСАЛИШДА
the_title()

05.03.2021

Юртимизга футбол баҳори кириб келди. Мухлислар соғинган дамлар яқинлашмоқда. Келаётган мавсумда Фарғона вилояти вакилларининг юртимиз футболидаги иштироклари анчагина салмоқли бўлиши кутилмоқда. Айрим вилоятларда суперлигада биронта ҳам жамоа иштирок эта олмаётган бир пайтда, Фарғона вилоятидан суперлигада иккита жамоа “Қўқон-1912” ҳамда “Турон” жамоалари иштирок этиши, Про-лигада эса “Нефтчи” ва “Истиқлол” жамоаларининг ҳали чемпионат бошланмасиданоқ совринли ўринларга даъвогарлар сифатида эътироф этилаётгани юқоридаги гапларимизга исбот бўла олади.

“Қўқон-1912” жамоаси ўтган мавсумда ўз ўйинлари ва кўрсатган натижалари билан футбол мухлисларини жуда хурсанд қилди. Қўқонликлар ўзлари учун “планка”ни бир неча поғонага кўтариб қўйишди. Эндиги мавсумда мухлислар “Қўқон-1912” жамоасидан янада яхшироқ натижа талаб қилишлари табиий ҳол. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари янги мавсумга тайёргарлик жараёнларида ўтказган ўйинларининг биронтасида ҳам мағлуб бўлишмади. “Хоким кубоги” мусобқасининг ярим финалидаги “Истиқлол”га қарши учрашув дуранг натижа билан якунланган . “Истиқлол” пенальтилар сериясида ғолиб бўлган эди. Демак жамоа ўз ўйин услубини шакллантириб олган десак янглишмаймиз.
Яйпаннинг “Турон” жамоаси ҳам ўз тарихида биринчи марта иштирок этадиган суперлига мусобақаларига жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Жамоа таркиби анчагина тажрибали футболчилар билан тўлдирилди. Яйпандаги стадион эса ҳалқаро талаблар даражасида қайта таъмирдан чиқарилмоқда.
Фарғона вилоятига футболнинг ҳақиқий ишқибози бўлган Хайрулла Хайитбоевич Бозоров хоким бўлиб келганидан сўнг вилоятда футбол янада ривожланишни бошлади. Фарғоналик мухлисларнинг севимли жамоаси бўлган, шонли тарихга эга “Нефтчи” жамоасида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Вилоят Футбол ассосацияси президенти Х Бозоровнинг саъй-ҳаракатлари билан жамоа яна ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Бу йўлда “Нефтчи” жамоасига омад тилаймиз.
Ўтган мавсумда деярли йўқ бўлиш арафасига келиб қолган “Истиқлол” жамоаси ҳам айнан Хайрулла Бозоровнинг эътиборлари натижасида яна “жонланди”. Ҳозирги кунда “Истиқлол” жамоаси ҳам суперлига йўлланмасига даъвогарлар сафида эътироф этилмоқда. Бунга “Истиқлол”нинг бир нечта суперлига жамолари иштирок этган “Хоким кубоги-2021” мусобақасида финалга қадар етиб боргани сабаб бўлди. Келаси йилда суперлига мусобақасида Фарғона вилоятидан камида уч жамоа иштирок этиши мумкин. Агар шундай натижага эришилса, бу вилоят футболи учун жуда катта ютуқ ҳисобланади.
Вилоят хокими Хайрулла Бозоровнинг моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлашлари натижасида “Қўқон-1912” жамоаси барча қарздорликлардан қутулиб, ФИФА ҳамда ЎзПФЛ қўйган таъқиқлардан халос бўлди.Натижада жамоа аъзолари янги мавсумга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўришмоқда.
Шу ўринда Фарғона футбол ассосацияси президенти Хайрулла Бозоровни олий мажлис сенати аъзолигига сайланганлари билан табриклаймиз. У кишининг вилоятимиз футболи равнақи йўлида қилаётган ишларида улкан зафарлар тилаймиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО