18.04.2021
“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги ўйинини Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида Сирдарё вилояти вакили “Янгиер” жамосига қарши сафарда ўтказади. “Ғ” гуруҳидан жой олган бу жамоаларнинг ўзаро учрашуви 21 апрель куни Янгиер шаҳрида бўлиб ўтади.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугундан Тошкент шаҳри йиғилиб мазкур ўйинга тайёргарликни бошлашади. “Ғ” гуруҳидан “Қўқон-1912”, “Янгиер”, “Металлург” ва “Машъал” жамоалари ўрин олишган.