06.05.2021
Бугун Андижондаги “Бобур Арена” стадионида “Андижон” -“Қўқон-1912” учрашуви бўлиб ўтди. “Водий дербиси” номини олган баҳсда вакилларимиз ажойиб ғалабани қўлга киритишди. Умуман олганда, сўнгги йилларда қўқонликлар ушбу рақиб билан бўлган ўйинларда муваффақиятга эришишмоқда.
Учрашувнинг 3-дақиқасида Муҳаммаданас Ҳасанов бурчакдан тўпни тўғри рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тезкор голдан руҳланган вакилларимиз яна ҳужумга зўр беришди. Мезбонлар эса ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ташланишди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида аниқроғи, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин Мўмин Мелиев ҳисобни яна биттага оширди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз яна фаол бўлишларига қарамай, рақиб дарвозаси томон йўл топа олишмади. 75-дақиқада майдон эгалари дарвозамизни ишғол этишди. Мартин Боаке ҳисобни қисқартирди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Жалолиддинов пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Унинг зарбасини Музаффар Абдуллаев қайтаришга эришди. Шу тариқа, вакилларимиз мавсумдаги учинчи ғалабани қўлга киритишди ва очколари сонини 12 тага етказиб олишди.
Coca Cola Суперлига
АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912 – 1:2 (0:2)
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Даврон Акмалов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Мартин Боаке 75. – Муҳаммаданас Ҳасанов 3, Мўмин Мелиев 45+1.
Амалга оширилмаган пенальти: Жасур Жалолиддинов 87 (дарвозабон).
“Андижон”: 32. Жавоҳир Қиличев, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 7. Мартин Боаке, 9. Камрон Саидазимов (17. Фарҳоджон Соҳибжонов, 76), 10. Жасур Жалолиддинов, 14. Дониёр Исмоилов (20.Иззатилла Абдулҳақов, 64), 23. Мардон Абдуллаев (28. Суннатилло Ҳамиджонов, 76), 33. Дониёр Абдуманнопов, 49. Пламен Димов, 70. Диёр Раҳимқулов, 77. Муҳаммад Исаев (8. Бахтиёр Қосимов, 58).
Захира: 44. Жасурбек Умрзоқов, 4. Усмонали Исмоналиев, 6. Иброҳим Отахонов, 11. Абдулҳай Исмоилов, 18. Абдуғани Камолов,.
“Қўқон-1912”: 1. Музаффар Абдуллаев (46. Хуршид Хўжаев, 90+2), 5. Славко Лукич, 8. Фарҳод Бекмуротов, 10. Шоҳназар Норбеков (9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 90+2), 11. Мўминжон Мелиев (14. Аваз Маматхўжаев, 62), 13. Сардор Азимов (7. Асадбек Собиржонов, 62), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов, 52).
Захира: 3. Бобур Акбаров, 4. Илҳом Ваҳобов, 18. Анвар Хожимирзаев, 99. Андрей Сидоров.