14.05.2021
«Барселона» устози Роналд Куман клуб раҳбарияти билан учрашди.
ESPN хабарига кўра, Куман Барселона марказидаги ресторанда президент Хуан Лапорта ва вице-президент Рафаэль Юсте билан икки соатдан ортиқ суҳбатлашган.
Қайд этилишича, учаласи ҳам табассум билан муассасадан чиқиб кетишган. Лапорта, бу учрашув мураббий ва президентнинг мунтазам суҳбати бўлганини айтган бўлса, нидерландиялик мутахассис суҳбат жуда кўтаринки ва яхши муҳитда ўтганини таъкидлаган.
Олдинроқ Куман мавсум охирида «Барса»дан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.