Улуғбек Бақоев: “Бахтиёр Ашурматовдан кўп нарсани ўрганганман”
the_title()

18.05.2021

Coca-Cola суперлигаси 9-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.
– Ўйинни ўзингиз кўрдингиз, таймлар бир-бирига умуман ўхшамади. Биринчи бўлим шиддаткор бўлди, иккинчи тайм бироз сокинроқ бўлди. Билмадим бу нима билан боғлиқ эканлигини. Балким об-ҳавонинг иссиқлиги ёки шогирдларим гол ўтказворишдан қўрқишдими, балки шогирдларим мағлубиятга учрашни исташмагандир. Умуман олганда, бугун ҳеч ким мағлуб бўлишни истамади. Ўйинга келган мухлислар ўйиндан завқ олишди деб ўйлайман. Қўқон жамоасини ҳурмат қиламан.
Бахтиёр Ашурматовга мухлисман, чунки у инсондан кўп нарсани ўрганганман. Унинг жамоасига омад ва Ашурматовнинг кейинги ишларига муввафақият тилаб қоламан.
Жамоамга омад кулиб боқмоқдами ? Балки бу уларнинг меҳнатларининг натижасидур.
Футболчиларим ўз даражасида тўп суришмоқда. Бугунги ўйин учун уларга раҳмат айтишим керак.
Хакамлар ўйинга қанча вақт қўшишлари борасидаги саволга жавоб беришим қийин. Улар бугун кўпчилик эдилар. Бугун ундан ҳам кўп ёки кам вақт қўшишлари ҳам мумкин эди. Бу уларнинг иши.
Ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнашни хоҳлайди. Менинг шогирдларим ҳам кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олишгани биз учун шараф. Ўйлайманки шогирдларим ватанимиз шаънини муносиб ҳиммоя қилишади. Уларга ва терма жамоамизга омад тилайман.
Биз Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олсак, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз. Нафақат футболчилар балки мураббийлар штаби , раҳбарият ҳам бу ишни уддалашади деб ўйлайман.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО