25.05.2021
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб , қисқа таътилга чиққан Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугундан Қўқон шаҳрида ўз машғулотларни бошлаб юборишди. “Шунқорлар”нинг бугунги машғулотлари Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтди. Футболчилар эртадан бошлаб , мураббийлар тузиб чиққан режа асосида , кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишади.
Дарвозабон Музаффар Абдуллаев давошланиш жараёнларини тугатмаганлиги сабабли жамоа машғулотларги келиб қўшилгани йўқ.
Мураббийлар штабининг режаларига кўра “Қўқон-1912” жамоаси суперлиганинг навбатдаги турига қадар учта ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Биз бу ўйинлар қачон ва қайси жамоа билан ўтказилиши борасида кейинги хабарларимизда маълумот берамиз.
Қуйида “шунқорлар”нинг бугунги машғулотларидан олинган суратларни томоша қилинг.