25.06.2021
Cola Cola суперлигасининг 11-тур учрашувига “Қўқон-1912” жамоаси жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқдалар. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари навбатдаги турда “Насаф” жамоасини қабул қилади. Турнинг марказий учрашуви бўлиши кутилаётган “Қўқон-1912” – “Насаф” ўйини 28 июнь куни Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади. Футболчиларимиз мазкур ўйинда ҳам ғалаба қозониб ўзларининг суюкли мухлисларини хурсанд қилишни мақсад қилишган. Бу борада мураббийлар штаби катта ҳажмдаги ишларни олиб боришмоқда. Барча азиз мухлисларимизни стадионга бориб жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаб қоламиз.
Қуйида “шунқорлар”нинг кечаги машғулотларидан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.