30.06.2021
ЎзПФЛ Coca Cola суперлигасининг 12-турида ишлайдиган расмий шахслар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган АГМК – Қўқон-1912 жамоалари ўртасидаги учрашувни Раҳимбек Каримов бошчилигидаги хакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Каримов бунгача жаоамиз иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. У бошқарган, суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида 0-0 ҳисоби қайд этилган эди.
Раҳимбек Каримов бу мавсумда суперлигада олтита ўйинда бош хакамлик қилган ва футболчиларга жами 29 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатган.
Шунингдек АГМК – Қўқон-1912 учрашувида VAR тизими ҳам ишлайди.
3 июль, шанба
АГМК – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жаҳонгир Саидов, Санжар Шоюсупов, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров
VAR ассистент: Кристина Середа
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Алишер Файзиев