07.07.2021
Coca Cola суперлигасида 30-июлга қадар танаффус юзага келгани муносабати билан “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишди.
Жамоамиз бош мураббийи футболчиларга 9-июлга қадар дам олиш имконини тақдим қилди. Футболчиларимиз 9-июль кунидан 19-июлга қадар Тошкент вилоятининг “Чимён” тоғ зонасида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришади. “Чимён”да асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларни кучайтиришга қаратилган машғулотлар ўтказилади.