Daily Mail нашри Гарет Бейл клуб футболидаги фаолиятини тугатмоқчилиги ҳақида хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, Гарет Бейл “Реал Мадрид” билан 2022 йил ёзигача бўлган, амалдаги шартномаси тугагандан сўнг, клублардаги фаолиятини тугатади. Аммо, Бейл футболдан бутунлай кетмоқчи эмас. Бейл агарда терма жамоаси Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишни уддаласа, мундиалда термасига ёрдам бериш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Уэльс термаси ЖЧ саралаш босқичида икки ўйиндан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди.