Бугун тажрибали мутахассис ЎФА Мажлислар залида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган футбол мактаблари мураббийларига семинар машғулотларини ўтиб берди. Ўқув-машғулоти мураббийлар билан очиқ савол-жавоб шаклида ўтказилди.
Давид Санчес ёш футбол мураббийларига ўзининг фойдали тавсияларини бериб ўтди ва уларга ўзи ишлаб чиққан футбол методологиясини презентация шаклида намойиш этди.
Тадбир якунида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов испаниялик мутахассисга миннатдорчилик билдириб, мунтазам ҳамкорликка ва амалий машғулотлар ўтказишга таклиф этди”, – деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.