12.03.2022
Coca Cola суперлигасининг 2-турида, “Олимпик” жамоаси устидан ғалаба қозонган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари, икки кун давомида ҳордиқ олдилар. Жамоа мураббийлар штабининг режаларига кўра “шунқорлар” бугундан навбатдаги тур ўйинига тайёргарликни бошлаб юборишади.
Coca Cola суперлигасининг 3-турида жамоамизни янада муҳим баҳс кутиб турибди. Бу турда биз Наманганда “Навбаҳор” жамоасининг меҳмони бўламиз. Сўнгги ўйиндаги ғалабадан сўнг футболчиларимизнинг кайфиятлари аъло даражада,улар “водий дерби”сида ҳам мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор имкониятларини ишга солишларига шубҳа йўқ.
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйин, 17 март, пайшанба куни Намангандаги “марказий” стадионида бўлиб ўтади.