Дилявер Ваниев: “Суперлига жамоасига қарши ўйнадик, лекин футболчи ҳар доим курашиши, ҳаракат қилиши лозим”
the_title()

21.04.2022

Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

– Ўйин ҳақида нимани айтиш мумкин? Биз бугун жавобсиз 4 та гол ўтказиб юбориб ютқаздик. Хатолар бор, ишлайдиган жиҳатлар кўп. Тўғри, Суперлига жамоасига қарши ўйнадик, лекин футболчи ҳар доим курашиши, ҳаракат қилиши лозим.

“Машъал” биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда яхшироқ кўринди. Бунинг сабаби нимада?

– Иккинчи бўлимда ўйин услубларини ўзгартирдик. Барибир бизда хато ва камчиликлар борлиги яққол кўриниб турди. Оддий вазиятларда йигитлар тўпни ҳис қилишда муаммоларга дуч келишмоқда. Биз бу борада футболчилар билан жиддий гаплашиб оламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО