“Қўқон-1912” жамоаси “Насаф”га қарши ўйинга жиддий таёрланмоқда
the_title()

30.04.2022

Бугундан Coca Cola суперлигасида 6-тур ўйинлари старт олади. “Қўқон-1912” жамоаси бу турда ОЧЛ мусобақасидан кўтаринки кайфиятда қайтиб келган, Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилади.
АГМК жамоаси билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов футболчиларга дам олиш учун рухсат бермади. Футболчилар Олмалиқдан тўғри Қўқонга етиб келдилар ҳамда навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаб юбордилар. “Марказий” стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда барча футболчилар иштирок этишмоқда. Ўтган турни жароҳати сабаб ўтказиб юборган жамоа етакчилари Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков ҳамда Жавоҳир Сидиқовлар ҳам машғулотларга қўшилишган. Бу футболчиларни “Насаф”га қарши майдонга тушишларини таъминлаш учун шифокорлар гуруҳи ҳам астойдил ҳаракат қилмоқдалар.
“Насаф” билан бўладиган учрашувни ўтган турда қизил карточка олган ярим ҳимоячимиз Дилшод Раҳматуллаев ўтказиб юборади.
“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви 2 май, душанба куни соат 18:30да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО