03.05.2022
Бугун Ўзбекистон U21-биринчилигида 6-тур учрашувлари давом эттирилди.Қўқондаги “марказий” стадионида “Қўқон-1912″U21 ҳамда “Насаф”U21 жамолари ўзаро куч синашдилар.
Учрашувнинг биринчи бўлими футболчиларимизнинг устунликларида бўлиб ўтди. Ўйиннинг 9-дақиқасида Аюбхон Исақов ҳисобни очди.Шундан сўнг ҳам футболчиларимизда кўплаб яхши вазиятлар бўлди. Бироқ жамоалар танаффусга 1-0 ҳисоби билан чиқиб кетишди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимига таркибда 3 нафар ўзгариш билан чиқиб келган Қаршилик футболчилар ўйинида кескин бурилиш кузатилди. Бироқ гол уриш яна футболчиларимизга насиб қилди.54-дақиқада Муҳсин Норматов “Насаф” ёшлари дарвозасига иккинчи голни киритди. Ҳисоб 2-0 бўлгач рақибларимиз ҳам “уйғонишди”. Ўйиннинг 62-дақиқасида ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Пенальтини Зафармурод Абдураҳматов аниқ амалга ошириб ҳисобни қисқартирди. Орадан 2 дақиқа ўтиб яна ўша Абдураҳматов дарвозамизга ўйиндан ҳам гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. Майдон марказидан ўйинни бошлаган футболчиларимиз дарҳол фаоллик кўрсатишди. 65-дақиқада Муроджон Комилов рақиб дарвозасига 3-голимизни киритишга муваффақ бўлди. Ҳисоб 3-2 кўринишига келди. Шундан сўнг Қаршилик ёш футболчилар яна бўш келишмади. Зафармурод Абдураҳматов 82 дақиқада яна гол уриб хет-трик қайд этди. 82-дақиқага келиб эса меҳмонлар футболчиси Шерали Расулов дарвозамизга гол киритиб ҳисобни 4-3 кўринишга келтириб қўйди. Ўйиннинг сўнгги дақиқалари эса чин маънода “ёнди”. “Насаф” ёшлари ғалабани тантана қиламиз деб турганларида, аниқроғи 90+2 дақиқада белгиланган жарима зарбасидан Муҳаммадризо Вахобов рақиб дарвозасига даҳшатли гол киритиб жамоамизни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шундай қилиб дарвозаларга 8 та гол киритилган учрашувда Азиз Тўхтабоев шогирдлари 1 очко ишлашга муваффақ бўлишди.
Ўзбекистон U21-биринчилиги 6-тур
3 май 2022 йил. Қўқон шаҳри.
“Қўқон-1912″U21 – “Насаф”U21 4-4
Голлар: Аюбхон Исақов (9), Муҳсин Норматов (54), Муроджон Комилов (65), Муҳаммадризо Вахобов(90+2) – Зафармурод Абдураҳматов (62 пен,64,82), Шерали Расулов (87)
“Қўқон-1912″U21 таркиби:
42.Шамсиддин Хусанов, 2.Муҳаммадризо Ваҳобов, 20. Муроджон Комилов, 24.Абдуллох Миркомилов, 26.Хабибжон Шарипов, 29.Қувончбек Чўлпонов, 31.Аюбхон Исақов, 36. Мухсин Норматов, 37.Азиз Эркинов, 52.Саидакбар Умаралиев, 59.Расулжон Абдураҳмонов
Заҳирада:
43.Зикриёхон Қодиров, 19. Диёр Жалолдинов, 22. Сардор Етовқўзиев, 28.Асадбек Қурбонов, 32. Жамшид Бекдурдиев,39.Даврон Сотволдиев, 40.Нуржаҳон Эсонбоев, 50. Исмоил Матфозилов, 99.Абдулла Юнусов
“Насаф”U21 таркиби:
75.Шаҳзод Суюнов, 6.Муродбек Раҳматов, 15.Зафар Хакимов, 23.Сардор Саъдуллаев, 25.Шаҳзод Хушвақтов, 27.Зафармурод Абдираҳматов, 33.Миржалол Қосимов, 44.Жаҳонгир Шерматов, 60.Жасур Шодмонқулов. 70.Аслиддин Турсунпўлатов, 78.Шерали Расулов
Заҳирада:
54. Адҳамжон Мусулмонов, 3.Жаҳонгир Тўйчиев, 24.Дилшод Бердиев, 55.Хуршидбек Бердимуродов, 66.Бекжон Раҳматов, 80.НодирбекМукаров