08.05.2022
Кеча Ўзбекистон U21-биринчилигининг 7-тур доирасидаги “Сурхон”U21 – “Қўқон-1912″U21 жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Азиз Тўхтабоев шогирдлари учрашувни яхши бошлашди. Ўйиннинг биринчи бўлими бироз бўлсада футболчиларимизнинг устунликлари остида ўтди. 30-дақиқада вакилларимизнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумларини Муроджон Комилов гол билан якунлади. Жамоалар энди танаффусга чиқадиган вақтда, яъни биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳимоячиларимиз жарима майдончамиз ичида қоидани бузишди. Ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Рақиб футболчиси Беҳруз Қулматов пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоаларни танаффусга 1-1 ҳисоби билан чиқиб кетишини таъминлади.
Ўйиннинг 2-бўлимида номинал мезбон бўлган “Сурхон” футболчилари анча фаоллалшишди ва бу натижада ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 50 ва 60 дақиқаларида Диёр Рашидов ҳамда Абдуғафур Ҳайдаровлар дарвозамизга иккита гол киритиб ҳисобни 3-1 кўринишига келтириб қўйишди. Қолган дақиқаларда вакилларимиз вазиятни ўзгартириш учун қанчалик ҳаракат қилишмасин рақиб дарвозасига гол киритишни уддасидан чиқа олишмади.
Шундай қилиб сафарда ўтган беллашувда ёшларимиз ҳам Термизлик тенгқурларига мағлуб бўлишди.
U21-биринчилиги 7-тур
7 май 2022 йил. “Қибрай” стадиони
“Сурхон”U21 – “Қўқон-1912″U21 3-1
Гол: Беҳруз Қулматов(45+3), Диёр Рашидов(50),Абдуғафур Ҳайдаров (60) – Муроджон Комилов (30)
“Қўқон-1912″U21 таркиби:
43.Зикриёхон Қодиров, 2.Муҳаммадризо Ваҳобов, 20. Муроджон Комилов, 22. Сардор Етовқўзиев, 24.Абдуллох Миркомилов, 26.Хабибжон Шарипов, 31.Аюбхон Исақов, 32. Жамшид Бекдурдиев,37.Азиз Эркинов, 59.Расулжон Абдураҳмонов,99.Абдулла Юнусов
Заҳирада:
42.Шамсиддин Хусанов, 19. Диёр Жалолдинов, 29.Қувончбек Чўлпонов, 36. Мухсин Норматов, 52.Саидакбар Умаралиев
“Сурхон”U21 таркиби:
Заҳирада:
86. Даврон Мерганов, 32. Мағрурбек Пардаев, 40. Абдуғафур Ҳайдаров, 43. Ойбек Газаров, 44. Дилшод Рашидов, 51. Асилбек Норбоев,68. Азиз Эшқобилов