10.05.2022
Кеча Ўзбекистон U19-биринчилигида 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Эрнест Асанов бошчилигидаги ёшларимиз ўз майдонларида Бухоро вилояти вакили бўлган “Ғиждувон” U19 жамоасини қабул қилишди.
Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли майдонда бўлиб ўтган ўйин тўлиғича футболчиларимизнинг устунлигида бўлиб ўтди. Ўйиндаги дастлабки гол узоқ куттирмади. 2-дақиқада вакилларимиз уюштирган ҳужумни Давронбек Сотволдиев аниқ зарба ва гол билан якунлади. Тезкор голдан илҳомланган ёш футболчиларимиз яна рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятларни яратишди. Ўйиннинг 12-дақиқасида Темурбек Тоҳиржонов жамоамизнинг иккинчи голини Ғиждувонликлар дарвозасига жойлаб қўйди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Жавоҳир Ҳазратов дарвозамизга гол киритиб ҳисобни қисқартирди. Лекин орадан 7 дақиқа ўтиб Боҳирбек Бўрибев ўйиндаги ҳисобни 3-1 кўринишига келтириб қўйди. 1-таймнинг сўнги дақиқаси ўтиб бораётган паллада меҳмонлар футболчиси ўз жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузди. Белгиланган пенальтини жамоамиз сардори Хабибжон Шарипов аниқ амалга ошириб, танаффусга 4-1 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишимизни таъминлади.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида футболчиларимиз ҳисобдан келиб чиқиб бироз хотиржам ҳаракат қилишди. 60 дақиқада Давронбек Сотволдиев рақиблар дарвозасига 5-голни киритиб ҳисобни анча йирик кўринишга олиб келди. Шундан сўнг ҳам вакилларимизда бир нечта голга тортадиган вазиятлар юзага келган бўлсада футболчиларимизга бошқа гол киритиш насиб қилмади. Шундай қилиб ёш футболчиларимиз Ғиждувонлик тенгқурларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.
Ўзбекистон U19-биринчилигида 4-тур
9 май 2022-йил. 2-БЎСМ стадиони, Қўқон шаҳри
“Қўқон-1912” U19 – “Ғиждувон” U19 5-1
Голлар: Давронбек Сотволдиев (2,60), Темурбек Тоҳиржонов (12), Боҳирбек Бўриев(28), Хабибжон Шарипов(45+1 пен) – Жавоҳир Хазратов (21)
Ҳакамлар: Шаҳбоз Вахобжонов, Абубакр Хасанов, Азизбек Мелибоев, Шоҳруҳ Шокиров
Назоратчи: Шухрат Хомидов
Комиссар: Равшан Мирзакаримов
“Қўқон-1912” U19 таркиби:
42.Шамсиддин Хусанов, 26.Хабибжон Шарипов, 29.Қувончбек Чўлпонов, 31.Аюбхон Исақов, 39.Давронбек Сотволдиев, 44. Хайруллох Зокиржонов, 47. Аббосхон Кенжаев, 50.Исмоилжон Матфозилов, 53.Темурбек Тоҳиржонов, 60.Бохирбек Бўриев, 61.Садорбек Толибжонов
Заҳирада:
46.Хамзахон Хўжаев, 25.Мавсумжон Саидаҳмедов, 34.Абубакр Мухторов, 40.Нуржаҳон Эсонбоев, 51.Раҳматилло Кимсанов, 56.Жавоҳир Абдумуталиев, 57.Жасурбек Маҳмуджонов, 58.Муҳаммадюсуф Турдалиев, 62.Юсуфжон Расулов
“Ғиждувон” U19 таркиби:
50.Фирдавс Исматуллаев, 15.Далер Юсупов, 24.Каримбек Муродов, 37.Самандар Атоев, 44.Абдулфайз Рўзиев, 45.Акмал Самадов, 61.Муҳаммадали Қудратуллаев, 62.Жавоҳир Хазратов, 71.Бунёд Исролиов, 75.Севинчбек Тошев, 87.Диёрбек Тўймуродов.
Заҳирада:
30.Рўзимурод Абдуқодиров, 23.Шоҳижахон Шуҳратов, 29.Мубинжон Холмуродов, 47.Алберт Нуруллаев, 58.Темурбек Болтаев, 59.Алижон Намозов, 69.Шаҳзодбек Норпўлатов