14.08.2022
Тошкент сафаридан қайтиб келган “Қўқон-1912” жамоаси кечадан суперлиганинг навбатдаги туридан ўрин олган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Даврон Файзиев шогирдлари кеча Қўқондаги “марказий” стадионида ўз машғулотларини ўтказишди. Қувонарлиси кечаги машғулотларда Александр Мерзляков умумий гуруҳда иштирок этди. Шунингдек ёш ҳужумчи Муҳсин Норматов ҳам жароҳатидан қутулиб машғулотларга қайтди.
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги “водий дерби”си 16 август куни, соат 19:00да, Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида бўлиб ўтади.