“Баркамол авлод” – “Наврўз Кубоги-2017” ғолиби!

24.03.2017

5-22 март кунлари Фарғонада анъанвий тарзда ўтказиб келинадиган “Наврўз Кубоги” баҳслари бўлиб ўтди. Бу йилги турнирда 16 та жамоа тўрт минтақага бўлинган ҳолда кураш олиб боришди. Учрашувлар Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида ўтказилди. Ўз минтақаларида биринчи ўринни қўлга киритган – “Баркамол авлод”, “Тошлоқ”, “Қўқон-1912” ва “Олтиариқ” жамоалари ярим финалга йўлланма олишди. Ярим финал ва финал учрашувларига Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуаси (собиқ “Марказий” стадион) мезбонлик қилди.
Биринчи ярим финалда – “Қўқон-1912” – “Тошлоқ” жамоалари куч синашишди. Ушбу беллашувда тошлоқликлар рақибларини 4:2 ҳисобида доғда қолдиришди.
Иккинчи финалчи номи – “Баркамол авлод” – “Олтиариқ” учрашувидан кейин маълум бўлди. Мусобақага пухта тайёргарлик кўрган – “Баркамол авлод” 2:1 ҳисобида рақибини доғда қолдириб, ҳал қилувчи ўйинга йўлланма олди.
22 март куни мусобақа ғолиби аниқланди. “Баркамол авлод”-“Тошлоқ” учрашуви кескин ва муросасиз тарзда кечди. Ўйинда “Баркамол авлод” вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин эгасига айланишди.
Мусобақа якунига етгач, одатга кўра, ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Ушбу турнир Фарғона вилоят ҳокимлиги, Фарғона вилояти футбол федерацияси ходимлари томонидан юқори савияда ташкил этилганини эътироф этиш лозим.
Аброр Деҳқонов

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2856
2Buxoro2852
3QO'QON-19122846
4Sho'rtan2841
5Aral2838
6Xorazm2829
7Olimpik Mobiuz2824
8Do'stlik2817
U-21 биринчилиги
#КлубЎО