15.05.2017
Биринчи лига вакили Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси бош мураббийи Наил Губанов клуб рахбарияти томонидан истеъфога чиқарилди. Бунга сабаб қилиб жамоанинг натижалари кўрсатилган. “Истиқлол” бу йил биринчи лига йўлланмасини қўлга киритган эди. Клуб рахбарияти биринчи йилни ўзидаёқ олий лигага йўлланма олишни мақсад қилган кўринади. Губанов истеъфога чиқарилганидан сўнг унинг ўрнига Усмон Асқаралиев бош мураббий этиб тайинланди. Таъкидлаб ўтамиз, Усмон Асқаралиев бундан аввал Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ва биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоасида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, “Истиқлол” клуби 10 учрашувда 5 ғалаба 2 дуранг ва 3 мағлубият билан 17 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5 поғонада бормоқда.