29.07.2017
Ўзбекистон кубогидаги “Бунёдкор”га қарши ўйиндан сўнг Вадим Абрамов бошчилигидаги “Нефтчи” футболчиларига қисқа таътил берилди. Шу кунларда жамоа яна Қиргулида йиғилади ва иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик бошланади.
Шу ўринда, “Шўртан”га қарши ўйингача битта ўртоқлик учрашуви режа қилинмоқда. “Нефтчи” жамоаси Биринчи лига етакчиси саналган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси билан ўзаро назорат баҳси ўтказади. Мазкур беллашув 1 август куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00га белгиланган.