22.10.2017
Ўзбекистон биринчилигида 33-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бу турда Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ўз майдонида “Насаф-2”ни қабул қилди.
Мазкур баҳсда мезбонлар Элёр Мамасолиев, Даврон Маматов ва Ма`руф Зокиржоновлар томонидан киритилган гол эвазига 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Ушбу ғалабадан сўнг, қувасойликлар тўплаган очколар сони 76 тага етди ва улар муддатидан аввал Олий лига йўлланмасига эга чиқишди.
“Цементчи” бундан олдин ҳам кучлилар сафида бир мавсум тўп сурганди.