– Мухлисларга катта раҳмат. Ғалаба қозонсак ҳам мағлуб бўлган пайтларимизда бирдек қўллашмоқда. Бугун финалга тенг ўйин эди.
Турнир жадвалидаги вазиятдан хабардорсиз. Шу сабаб, хар бир ўйин биз учун финалга тенг ҳисобланади.
Мағлубият ёки дуранг борасида эса гап сўз бўлиши мумкин эмас. Йигитлар билан ўйиндан аввал йиғилиб гаплашдик. Ҳаммамиз бирлашиб, ғалаба сари олға боришимиз таъкидланди.
Машғулотлардаги меҳнатларимиз ўз мевасини берди. Мухлисларга ғалаба тақдим этганимиздан мамнунман.
Таркибизда кўплаб ёш футболчилар тўп сурди. Авазбек Ўлмасалиев, Аброр Исмоилов ва Абдужамол Исмоилов сингари йигитлар шу руҳда давом этишлари керак. Бундай учрашувлар уларни ўсиши учун катта кўмак беради.
Манба: www.fcneftchi.uz